empty
 
 

ИнстаФорексдан ўз мижозларига маслаҳатлари

Бироқ компаниялар қўл қовуштириб ўтиришмайди: ҳужумларнинг янги усуллари пайдо бўлиши билан бизнес бунга жавобан мухофаза, ўз мижозларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқади, электрон почтасини ҳимоясини кучайтириш бўйича ташқи эксперементларни жалб қилади. Мижозлар ҳам ўз ўрнида рухсат этилмаган жўнатмалар оқимидан ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар ва электрон почта билан муомала қилишнинг янада қатъий қоидаларини яратадилар.

Шунга қарамай бир томондан компаниялар ва уларнинг мижозлари орасидаги бошқа томондан фирибгарлар ўртасидаги "қуролланиш пойгаси" ечимлар ичида энг онгли ва энг оддий ечим эмас. Энг самарали ечим компания ва унинг мижозлар ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади. Ташкилотлар ўз мижозларини фишинг-ҳужумлардан келадиган хавфларни минималлаштиришга қаратилган бир қатор чоралардан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида хабардор қилиб туришлари керак.

ИнстаФорекс компанияси ўз мижозларига таянч қоидаларини таклиф этади, уларги амал қилиб, Cиз ўз маблағларингизни ва савдони учинчи шахсларнинг фирибгарлик ҳаракатларидан муҳофа қилишингиз мумкин:

  • сизнинг компьютерингиз зарарли дастурлар билан зарарланмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Вируслар ва зарар келтирувчи дастурларнинг фаолияти кўпинча махфий ахборотни учинчи шахсларга узатишга қаратилган. Вирусга қарши дастурни ўрнатинг ва вирусга қарши базаларни мунтазам янгилаб боринг;
  • ҳар қандай шароитда ҳам ўз паролингиз тўғрисида маълумотни ҳеч кимга, шу жумладан ИнстаФорекс компанияси ходимларига ҳам айтманг. Компания ходимлари ҳеч қачон трейдернинг паролини ёки Сизнинг савдо варағингиз пинкодини сўрашмайди;
  • ўз шахсий компьютернгизга шахсий брандмауэр ўрнатинг ва фойдаланинг. Бу қаттиқ дискдаги ахборотдан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш имконини беради;
  • агар Сизда паролингиз тўғрисида бирор киши хабардорлиги тўғрисида шубҳа уйғонган бўлса, у ҳолда паролни мустақил ўзингиз ёки ИнстаФорекс компаниясининг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиб, албатта алмаштиринг;
  • сизга электрон почта орқали юборилган шубҳали файлларни ҳеч қачон очманг;
  • логин ва паролни киритишдан аввал айнан insraforex.com билан уланиш ўрнатилганлигига ишонч хосил қилинг, манзил сатрида https://secure.ifxmy.pro/en/account манзили акс этилиши керак;
  • логин ва паролни киритишдан аввал айнан insraforex.com сайтининг айнан ҳимояланган ҳудуди билан уланиш ўрнатилганига ишонч ҳосил қилинг: манзил сатрида https://secure.ifxmy.pro/en/account URL акс этиши керак;
  • гўё ИнстаФорекс компанияси тарқатган хатларда жойлаштирилган шубҳали иловаларга хеч қачон ўтманг, агар улар компаниянинг расмий сайтининг ҳақиқий манзиллари саҳифаларига ўхшаш бўлса ҳам уларга ўтманг;
  • гўё ИнстаФорекс компанияси номидан Сизнинг логин ёки савдо ҳисоб-варағингизни паролини тақдим этиш ҳисобига бонус, совринли пул суммаси ёки бошқа мукофот бериш таклифи билан юборилган хатларга ҳеч қачон жавоб берманг;
  • ўз савдо ҳисоб-варағингиз рақамини, шунингдек унинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни оммавий онлайн ҳамжамиятлар (форумлар, блоглар, ижтимоий тармоқлар) саҳифаларида ҳеч қачон эълон қилманг.

« Хавфсизлик саҳифасига ўтиш

Шунингдек қуйидагиларни ҳам кўринг

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.